Ассалому алайкум! Адашмасам Меҳроб уз каналидан Шом ва Витр намозлари 3 ракатлик бўганлиги учун уларнинг қазоси бошқача ўқилади деган маънодаги бир пост кўриб қолган эдим. 1) Мени кўп йиллик шом қазоларим бор уни ҳам қолган 4 ракатлик намозларнинг қазоси каби ўқийманми, ёки бошқача ўқиладими? 2 ) бир кунда 2 та витр ўқилмайди деб эшитганман. бир кунда бир неча кунлик витрни қазосини ўқиб кейин витрни адосини ўқисам бўлаверадими, 1 кунда 2та витр ўқилмайди деган гпани қандай тушуниш мумкин.
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўз вақтида қандай адо қилинса, қазо бўлганида ҳам айни шундай ўқилади. 1 кунда 2та витр ўқилмайди деган гап нотўғри, қазоси билан вақтидагини ўқилаверади. Валлоҳу аълам!