Ассалому алайкум! Менда деярли ҳар куни эрталаб уйғонганимда ички кийимимда сал оқишроқ кичик доғ бўлади лекин ички кийимим қуруқ бўлади беҳаё туш кўрмайман. Ҳазрат роҳимаҳуллоҳнинг Мўминнинг меърожи китобларида келтирилишича Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ "Раддул муҳтор" китобларида қуйидаги ҳолатда ғусл вожиб бўлмаслиги ёзилган "кўрган нарсасининг мазий ёки вадий эканига шак қилиб турса ва туши ҳам эсида бўлмаса"(75-саҳифа) Мени ҳолатим шунга тушадими? Имом Абу Ҳанифа томонидан баъзи ҳолатларда агар маний ёки мазий, маъний ёки вадий эканига иккиланса ва туш кўргани эсида бўлмаса ғусл вожиб бўлиши айтилган бу иҳтилофли масала экан. Мен кўрганим маний эмасми? мен бу ҳолатда ғусул қилайми йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар куни чиқишига қараганда манийга ўхшамайди. Юқорида сиз зикр қилган гаплар сизнинг ҳолатингизга таққослаб бўлмайди. Чунки сиз ҳар куни туш кўргаингизни эслай олишингиз мумкин эмас. Катта эҳтимол бу шамоллашдан чиққани нарса бўлиши керак. Сиз мутахассисга бориб текширтиринг. Шундай бўлса ғусл қилмайсиз. Шамоллаш бўлмаса ғусл қилишингиз шарт. Валлоҳу аълам!