Ассалому алайкум! Одамлар «Менда мол бор, ўшанга харидор топиб бер» дейишади. Бошқа бирови эса «Менга фалон сифатлик мол керак, топиб бер» деб мурожаат қилишади. Мен харидорни сотувчига далолат қилиб қўяман. Харидор ёки сотувчи мен сўрамасам ҳам, «хизмат ҳақинг» деб пул бериб кетишади. Ўша пулни олишим жоизми?
Ва алайкум ассалом! Далолат қилганингиз учун олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!