Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки жойда уйи бор одам сафар намози ўқийдими

21:26 / 21.09.2021 | Umarov Sherali | 1392

Ассалому алайкум! Мен Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилиб ўсганман. Ҳозирда Тошкентда ишлаб, Янгийўл туманида доимий истиқомат қиламан, яъни уй-жойим бор бўлиб, оилам (фарзандларим) билан биргаликда Янгийўлда яшайман. 1-савол: Мен Самарқанд вилоятига хизмат сафарига борсам ёки Булунғур туманига ота-онамни уйига (ёшлигимда ўсиб-улғайган хонадон) ёхуд укамни уйига (ота-онамни уйидан бошқа жойга кўчиб чиқишган, ота-онамни уйидан 1.5 км узоқда) намозни қаср ўқийманми? Мен ота-онам турадиган уйга борсам тўлиқ ўқийман. Лекин Самарқанднинг бошқа жойларида, намозларни қаср қилиб ўқийман (ота-онам турадиган уйдан узоқ бўлмаса ҳам. Масалан Самарқанд шаҳри 35 км, Жомбой тумани 20км). Тўғри қиляпманми? Кўпинча бошқа вилоятларга боришга тўғри келади. Булунғур туманидан ўтаман. Ушбу туман марказида кўча юзида масжид бор (ота-онамни уйидан 2-3 км узоқда). Ўша масжиддаги намозим қаср бўладими ёки тўлиқ. 2-савол. Аллоҳга шукрки, ибодатдаман. Намозни бошлаганимдан буён (тахминан 30 ёшимдан) намозларни қолдирмасдан ўқиб келмоқдаман. Агар мен намозни охирги 4 вақтлик қазо қилсам, биринчи бўлиб вақти кирган намозни ўқийманми ёки охирги 4 вақтлик қазо намозимни ўқиб оламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар ота-онангизни уйида сизни бир хона бўлса ҳам ҳаққингиз бўлса ўша ерда ҳам янгийўлда ҳам муқим бўлиб, орадаги йўлда мусофир бўласиз. Агар ота-онангиз уйида умуман Булунғурда бирорта ҳам уйингиз бўлмаса, Булунғурда мусофир бўласиз янгийўлда муқим бўласиз. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг:

https://fiqh.uz/maqola/582


Топ рейтинг www.uz Openstat