Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқимаган киши

16:02 / 07.04.2015 | Gunohkor banda97 Bahodirov | 3557

Ассалому алайкум! Мен бир нарсани тушунишга ҳаракъат қилаяпману, лекин тушуна олмаяпман. Илтимос шу масалага ойдинлик киритиб беринглар. Айтайлик бир киши намоз фарз бўлган ёшидан намоз ўқиб, ажали етгунча намоз ўқиб, иймони билан вафот этди ва Аллоҳ раҳмат қилиб унга жаннатни мукофот қилди дейлик. Иккинчи киши эса умрида намоз ўқимаган лекин ўлимидан 2 ёки 3 соат олдин калимани айтди ва ўлди. Одамлар айтишадики: “Калима билан вафот этган киши албатта жаннати” деб. Мен ундай деб ўйламайман. Фиръавн ҳам калимани айтган, сувга ғарқ бўлган. Лекин Аллоҳ қабул қилдими? Шу масалани тушунтириб беринглар. Намозни ҳаётида адо этиб ўтган одамни жаннати дейишса, мен инша Алоҳ дейман. Лекин намоз ўқимай, ўлимидан олдин калимани айтиб ўлган одамни жаннати дейишса, “ундай деманглар” дейман. Одамлар эса “калимани айтдику” дейишади. Одамлар илмсиз бўлгани учун тушунтирсам ҳеч тушунгиси келмай тортишаверади. Айтинглар шунақа намозсиз одамни жаннати дейиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иймон келтирган ва иймонда вафот этган киши бир кун жаннатга кириши саҳиҳ ҳадисларда айтилган. Лекин қачон жаннатга кириши айтилмаган. Бошқа ҳадисларда эса, бир вақт намозни тарк қилган киши дўзаҳда бир ҳуқб азобланиши айтилган. Бир ҳуқб ҳақида уламолар “саксон минг йил” дейишган. Калимани айтган ва иймонда вафот этган киши жаннатга кириши бошқа нарса, биринчилардан бўлиб, азобда қолмай кириши бошқа нарсадир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat