Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ушбу ҳадис сахихми?

16:10 / 17.09.2013 | tmz.boy | 2918
сизга саволим шуки: "Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад (с. А. В) Ҳазрати Алидан (р. А) сўрадилар: - Ё Али, Аллоҳни севасанми? –Албатта, эй Аллоҳнинг расули! –Унинг элчиси- пайғамбарини севасанми? –Ҳа, албатта, сизни севаман! –Аҳли аёлингни севасанми? –Севаман ё Расулуллоҳ! –Болаларингни севасанми? –Болаларимни ҳам севаман! Шунда Пайғамбаримиз (с. А. В) яна савол бердилар: “Ё Али қандай қилиб бир қалбга тўртта севгини сиғдира оласан? ” Бу саволга Ҳазрати Али ўйланиб қолдилар ва жавоб учун мухлат сўрадилар. Уйларига бориб ҳам ўйланиб ўтирдилар. Буни кўрган Фотима (р. А) : “Агар дунё йўлида хомуш бўлсангиз, бу ишингиз яхши эмас”, деб хол сўрадилар. Ҳазрати Али (р. А) бўлган воқеани айтиб бердилар ва Фотимадан (р. А) маслахат сўрадилар. Фотима (р. А) шундай дедилар: “Ҳар бир нарсани ўнгу сўли, орқа-олди бўлганидек, Қалбнинг ҳам бўлаклари бўлади. Отамга қуйидагича жавоб беринг: Аллоҳни ақлим ва идроким билан севаман! Элчисини яъни сизни руҳим билан! Аҳли аёлимни нафсим билан севаман! Болаларимни шавқатим билан севаман! ” Эртаси куни Ҳазрати Али (р. А) Пайғамбаримиз (с. А. В) хузурларига бордилар. Пайғамбаримиз (с. А. В) жавобни сўрадилар. Ҳазрати Али юқоридаги жавобни айтдилар. Шунда Расулуллоҳ (с. А. В): - “Ё Али, жавобингиздан нубувват гулининг ҳиди келяпти, Буни сенга қизим Фотима айтган. . . “ – дедилар. ! ! ! " ушбу ҳадис сахихми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бундай ҳадис борлигини билмайман.

Топ рейтинг www.uz Openstat