Ассалому алайкум! Мен логистика фирмасида ишлайман. Бизни ишимиз телеграмдаги гурухларга "юким бор" деганлар билан алокага чикиб, тула маълумот олиб, кейин узимиз эълон ёзамиз ва юк машинаси топиб уларга машина хакида маълумот берамиз. Шунда мисол учун юк берувчи 3.000.000 деб нарх белгилайди ва биз буни эълонимзда 2.800.000 гача пасайтириб нарх айтамиз. Юк берувчи бундан хабардор булмайди. Шу иш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Бу ерда ҳеч қандай келишувсиз бировни хизматини бировга устига ҳақ қўйиб сотишингиз дуруст бўлмайди. Сизлар диспетчерлик қилсангиз, хизматингизни айтиб очиқ-ойдин келишув қилишингиз керак. Яъни юк ёки юк ташиш хизматини топганингиз учун ҳақ белгиласангиз бўлади. Валлоҳу аълам!