Ассалому алайкум! Бир кило буғдой бозорда 3000, давлат нархи 1750 сўм экан. Дадамнинг қазо намозларини фидясини қайси нархдан бераман. 2. Дадамнинг қазо рўзаларини тутиб берсам бўладими ёки фидясини беришим керакми. 3. Дадамни қабри ёнига арча ёки бошқа дарахт эксам бўладими. 4. Дадамни қабрига мар-мар тошга қабрларнинг тартиб рақамини ёзиб қўйсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз давлат нархидан эмас ўша берадиган вақтингиздаги бозор нархидан ҳисобланг.
2). Намоз ва фарз рўзалар бу фарзи айн ибодатлар бўлиб, улар ҳар бир кишининг ўзини зиммасига фарз бўлади. Ўрнига бошқа одамлар адо қилиши жоиз эмас.
3). Аслида қабристонга ортиқса пул сарфламаслик тавсия қилинади Шундан келиб чиқиб, исроф қилмай, қиммат бўлмаган кўчатлар эксангиз бўлади. Мевали дарахт экмаганингиз маъқул.
4). Қабристоннинг рақами кифоя қилади. Мармарга кетадиган маблағни садақа қилиб, савобини дадангизга бағишлаганингиз афзал. Валлоҳу аълам!