Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақтлари

20:33 / 23.05.2016 | Sardor | 2826

Ассалому алайкум! Мен ҳозир Россиядаман. Бу ерда аср намозига икки хил вақтда азон айтилади. Бир масжидда 16-27 да, бир масжидда 18-30 ларда, “муслим таквим”да эса 17-23 кўрсатилган. Мен 18-30да ўқийман. Қай бири тўғри? Пешинни  охирги вақти 16-27 гачами ёки 17-23гача?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз турган жойингизни тақвимига амал қилишингиз шарт. Рўза борасида ҳам. Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг икки шогирди Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳларнинг қавлларига кўра 16-27да аср вақти киради. Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлларида эса 18-30да. Эҳтиётан пешинни 16-27гача қолдирмай, асрни эса 18-30ларда ўқигинингиз афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat