Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фақат фарзини ўқисам бўладими?

23:53 / 22.09.2021 | Abdulaziz_Muhammad | 1463

Ассалому алайкум! Мен ўқишга дўстларим билан ҳар куни бориб келаман, уларни машинаси бор. Чамаси, 40 км.дан ортиқ йўл юрамиз. Ўқишимиз абетдан кейин 13:00 да бошланади. Биз 12:00 ларда йўлга чиқсак таҳминан 12:55 ларда етиб борамиз ва икки пара бўлса 15:50 да, уч пара бўлса 17:20 да чиқамиз. Аср эса таҳминан 16:40 ларда киряпти. Пешин намозини ўқишим учун институтдан таҳминан 500 метр узоқда Метан заправкада намозхона бор. Танаффусда пешинни ўқишга масофа ва пешин намози 10 ракатли учун дарсга ўз вақтида киришга улгирмайман. Кеч қолиб кирсам ҳам намоз ўқиб келяпман деб айтолмайман (олийгоҳларда ҳозир тўғри тушунадиганлар кам). Вақтлироқ борайлик десам шериклар кўнмайди. Икки пара дарс кунлари пешинни ўқиб олай десам жаҳли чиқиши мумкин. Мен шу вазиятда юрибман. Пешин қазо бўляпти. Ёки дарсдан вақтли чиқиб намозхонада пешинни фарзини ўзини бўлса ҳам ўқиб яна қайтиб дарсга киришни ўйлаб турибман. Ёки йўловчи таксида пешин вақидан аввал бориб пешинни ўқиб кейин дарсга кираймикан, очиғи бошим қотди. Қандай маслаҳат берасизлар устозлар? Гапларим тушинарсиз бўлган бўлса узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз уйдан 12дан эртароқ чиқиб, йўловчи такси билан бориб йўлдаги метан заправкада тушиб қолиб, пешинни ўша ерда тўлиқ ўқиб, ўқишингизга кириб кетинг. Ҳозирги кунда пешинни вақти 12:17да киради. Шунинг ҳисобини олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat