Ассалому алайкум! Жамоат намозларида баъзи ёшлар жуда ҳам тор ёпишиб турадиган трико кийиб намоз ўқишади. Мен бундан ўн-ўн беш йиллар олдин бир имомдан бу тўғрисида бир гап эшитган эдим. Бу гапни ёшларга айтишга истиҳола қилаяпман. Шунақа кийимларда жамоатда намоз ўқиши тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай кийимда намоз ўқиш макруҳ, агар авратларини ёпиб турса. Валлоҳу аълам!