Ассалому алайкум! Соғлик талаб қилганда спиртли ичимлик ичиш мумкинми? Масалан отамнинг спиртли ичимлик ичмаса қон босими кўтарилади, агар ҳар кун бир пиёла ичса ундай бўлмайди. Шу жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром шифо бўлмайди. Спиртли ичимликни ичишни Аллоҳ ҳаром қилган. Қон босимини кўтармайди деб ҳаромни истеъмол қилиш соғлом фикр эмас. Отангизни қон босимини туширадиган минглаб ҳалол нарсалар бор. Отангиз тавба қилиб тўхтатмаса, қиёматда аламли азобда қолади. Валлоҳу аълам!