Ассалому алайкум! Мен хусусий шифохона рахбариман, бир аёл хамшира (дипломи бор) менга бир таклиф билан чикди яни менинг клиникамда хижома, зулук ва массаж муолажаларини йўлга қўйиш тўғрисида. Бу муолажаларни эркак аёл ва болаларга ўтказилади. Савол: шу ишларга шариатда хукми қанақа ва мен шу ишлар учун бир хона ажратиб берсам шу ишлар орқали топилган пул халол бўладими ёки хароми?
– Ва алайкум ассалом! Аёл беморларга аёл шифокорлар, эркакларга эркак шифокорлар муолажа ўтказишса ва ғализа аврат (киндикдан тизза остигача)га яқинлашмаса бундай ҳизматлар кўрсатиш жоиз. Валлоҳу аълам!