Ассалому алайкум! Бир киши ўқув марказда дарс беради. Ўқувчилардан тўлов олиш жараёнида уларга агар ойнинг 10-санасигача тўлашса,175минг сўм, лекин агар ундан кечиктириб тўлайдиган бўлишса, 250минг сўм тўлашлари кераклиги айтилиб, шу йўсинда тўлов олинса, рибога кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Икки тўловдан бирини танлаб, унинг устида келишув қилиш шарт. Иккисини ҳам айтиб, бирини танлаб барака қилинмаса, жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!