Ассалому алайкум! Бир одам уйимни сотиб бeринг, мeнга 100 миллион бeрсангиз бўлди дeса, мeн уни 120 миллионга сотиб, 100 миллион уйни эгасига, қолган 20 миллион сўмни уй эгасининг розилиги билан ўзимга олсам, бу иш ҳаром саналмайдими?
Ва алайкум ассалом! Сотишдан олдин муайян бир хизмат ҳақини ёки неча пулга сотиб эгасига қанча ва ўзига қанча қолаётганини очиқ-ойдин айтса жоиз. Валлоҳу аълам!