Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фахш иш ҳақида ҳадис

Ассаламу алайкум! Росулуллоҳ соллаллҳу алайҳи васаллам "Қай бир қавмда фаҳш ошкор бўлса ўша қавмга ота боболари ҳам кўрмаган балони Аллоҳ юборади" деганлар. Мана шу ҳадис тўғри ёзилганми ёки қаеридадур хато қилинган жойи борми, кўриб берсангиз? Ровийси кимлигини ҳам айтиб юборсангиз илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ибн Можа ривояти. Бу узун хадисни бир қисми. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ривоятлари. 

عن عبد الله بن عمر، قال: أقبل علينا رسول الله صلى الله عليه وسلم، فقال: «لم تَظْهَرِ الفاحشةُ في قومٍ قَطُّ ؛ حتى يُعْلِنُوا بها ؛ إلا فَشَا فيهِمُ الطاعونُ والأوجاعُ التي لم تَكُنْ مَضَتْ في أسلافِهِم الذين مَضَوْا». رواه ابن ماجه.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллҳу алайҳи васаллам биз тамон келиб шундай дедилар: «Бирор бир қавмда фаҳш (зино) тарқалса ва уни улар очиқчасига қилишса, албатта, уларнинг ораларида олдинги ўтган ота-боболарида бўлмаган вабо ва касалликлар тарқалади». 
Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган. 
Имом Ҳоким: «Бу ҳадиснинг санади саҳиҳдир», деган. Имом Бусирий «Мисбаҳуз-зужааж фи завоиди Ибн Можа» китобида (4/186): «Амал қилишга яроқли деган» деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat