Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳга ҳамду санолар, севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога чексиз салому саловотлар бўлсин!Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Аллоҳ сиздан, ота-онангиздан ва устозларингиздан рози бўлсин!"Муснад" китобидан 192 ҳадис:Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу Исмоилдан, у Абу Солиҳдан, у Умму Ҳонийдан, у Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Қабрда уч савол бор: Улар: Аллоҳ ҳақида, жаннатдаги даражалар ҳақида, ўлимдан олдин бошингда Қуръон ўқилгани ҳақида", деб марҳамат қилдилар.Биз одатда қабр ҳақида савол жавобларни ҳадислардан ўқиганимизда "Роббинг ким?, дининг нима?, пайғамбаринг ким?" каби маънодаги ҳадисларни ўқиган эдик.Бу ҳадис билан янги танишдик. Илтимос уни шархлаб берсангиз. Мазкур қабр саволларини билиб тушиниб, шунга ҳаракат қилишимиз жуда ҳам муҳим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.