Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таом

08:28 / 26.06.2013 | Dilovar | 2215
Мен чет элда яшаб ишлайман. Иш жойимда тушлик берилади, мусулмонлигимни ва менга қанақа таомлар мумкин емаслигини ишга кирган пайтим раҳбариятга айтганман, ва шуни инобатга олиб, мен учун чўчқа гўштисиз овқатлар беришади. Менда яна бир муаммо бор, у ҳам бўлса, биз учун аҳли китобларнинг таомлари ҳалоллигини биламан, лекин бу ерда ишлайдиган ошпазларнинг диний еътиқодини билишниниг умуман имкони йўқ. Уларнинг орасида аҳли китоб ҳам, буддистлари ҳам ёки атеистлари ҳам бўлиши мумкин. Шу ҳолда мен қандай йўл тутишим керак? Овқат пишириш жараёнини кузатганман, чўчқа гўштиликми бошқа хилми, умуман бир турдаги таомни пишириб, идишлар яхшилаб ювилиб кейин иккинчи турдаги таом пиширилади, шу идишларда пиширилган бошқа таомларни ҳам истеъмол қилса бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Идишни яхшилаб ювилса тоза бўлади. Сиз кўпроқ балиқ ва тухум тановул қилишга ҳаракат қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat