Ассалому алайкум! Уйимиздаги печка мўрисига (тутун чиқиш жойи) зарарли қуш олақанот (Фарғонада шундай айтишади) ин қурибди. Мен сафардан уйга борганимда отам менга печкани бузишни айтди. Мен печкани буздим: олақанот тухум ва унинг боласи бор эди. Олақанот тухум ва полапонлари ўлди. Мен гуноҳкор бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Эҳтиёт бўлиб олиб, бошқа жойга қўйиб қўйса ҳам бўлар эди. Валлоҳу аълам!