Ассалому алайкум! Динимизда юлдузларга қарашлик тақиқланганми? Масалан: Юлдузларни томоша қилиш ва юлдуз учганини томоша қилиш? Юлдуз учганда қандай дуо ўқилади?
– Ва алайкум ассалом! Осмон, юлдузларни тамоша қилишдан ман қилинган далил йўқ. Балки Қуръони каримда уларга қараб тафаккур қилиш ва ибратланишга бор. Юлдуз учган ўқиладиган дуо ҳақида ҳеч гап келмаган. Лекин учган юлдузни кузатишдан қайтарилган. Уламолардан баъзилари юлдузлар билан сеҳр ва шунга ўхшаган ҳар хил хурофот боғлиқ бўлганлиги учун осомонга қарашдан йироқ бўлиш кераклигини айтишади. Валлоҳу аълам!