Ассалому алайкум! Оилада 3та қиз фарзандмиз. Алҳамдуллиллаҳ ҳижобдаман, авратларимни бекитганман. Афсуски, мендан кейинги 2та синглим ҳижобда эмас, негадир ўранишни ҳоҳлашмайди ҳудди ҳижобда юрса қайсидур эркинликлари ҳуқуқлари камаяди деб ҳисоблашади. Лекин баъзи ҳолатларда сингилларим уларнинг сочларини ўраб қўйишимни, яъни қандайдур чиройли қилиб ўриб қўйишимни, турмаклашимни, ёки базида аёллар учун соч дазмоли бор шунда сочларини текислаб қўйишимни ҳоҳлашади ва бу ҳолатда яъни чиройли сочлари билан кўчага чиқишади, мактабга ёки бошқа жойларга бунда эса уларни номаҳрамлар кўради. Шундай ҳолатда уларни сочларини ўриб қўйишим, соч дазмолида дазмол билан текислаб қўйганим учун гуноҳкор бўлмайманми, чунки уларни сочини чиройли қилиб қўйганим учун ва улар шу ҳолатда кўчага чиққани учун, кўчада эса чиройли юриши учун мен сабабчи бўлиб қолмайманми. Бу ҳолатда қиладиган ишим тўғрими ёки бошқа уларни сочларини ўриб турмакламаганим маққулми? Уларга бу ишни қилмайман деб тўғридан тўғри айтишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Авратларини номаҳрамга кўрсатиши оғир гуноҳ. Билиб туриб ёрдам берсангиз, ўша гуноҳга шерик бўласиз. Чиройли насиҳат қилинг. Ўзингиз ўрнак бўлишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!