Ассалому алайкум! Мен кийим бозорида ижара асосида дўконда савдо қиламан. Дўкон бошлиғи олдин судхўрлик билан шуғулланган. Лекин мен пулни дўкон эгасининг ўғлига бераман. У эса сутхўрлик билан шуғулланмайди. Мен хонадан фойдаланганим учун ижара ҳаққи бераман. Мен судхўрликка шерик бўлмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Шерик бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!