Ассалому алайкум! Бугун ўқишга бораётганда нархни келишиб таксига ўтирдим. Таксистни машинада бошқа мижозлари бор эди. У мижозларини йўли билан мени йўлим бошқа эди, мени эса бундан хабарим йўқ эди. Таксист биринчи бошқа мижозларини манзилига ташлаб кейн мени манзилимга ташлаб қўйди, аммо мен оддатагидан кеч вақтда етиб келдим ва дарсга кеч қолдим. Бу холатдан жахлим чиқиб таксистга келишилгандан сал камрок пул бериб тушиб кеттим. Шу ишим тўғри бўлдими? Агар таксистни норози қилган бўлсам айбимни ювиш учун нима килишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри иш қилмабсиз. Бошқа мижозлардан аввал сизни манзилга етказиши лозимлигини шартлашиб олишингиз керак эди. Ўша таксистга қайта учраганда қолиб кетган ҳаққини қайтаринг. Валлоҳу аълам!