- Ва алайкум ассалом! Агар бўлиб бўлиб тўлаш шарти билан қимматроққа олган бўлса кечиктирса устама тўлайдиган шарти бўлмаса олиши жоиз. Ҳозирги кунда одамлар насия савдосини нархини бўлиб тўлаш савдосини кредит деб номлаб олган. Баъзилар буни ижарага бериш деб ҳам тушунишмоқда. Ижара бу мутлақо бошқа нарса, кредит деган қарз дегани бўлиб бу ҳам мутлақо бошқа, насия ва нархини бўлиб тўлаш мутлақо бошқа нарса ҳисобланади. Валлоҳу аълам!