Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот беришимиз керакми

01:35 / 01.05.2022 | Amirkhan Otaboyev | 865

Ассалому алайкум! Мен оиладаа кенжа фарзандман ёшим 22да ҳозирда 2 та акам ва отам россияда қурувчи бўлиб ишлайдилар бизларни одамлардан тахминан 10 миллионча бериб қўйган пулимиз бор ҳамда 30 миллиондан ошиқ қарзимиз бор Бундан ташқари қиймати 300 миллион сўмлик уйимиз бор уни бўлиб тўлаш эвазига олинган ҳамда 20 йил ичида бўлиб тўланади ундан ташқари 1970чи йилда қурилган иккита эски уйларимиз бор уларнинг бирида яшаймиз бирида эса омборхона сифатида ишлатамиз иккаласи 23 сотих чиқиб боради аниқини билмайман, еримиз ҳам бор тахминан 50 ёки 60 сотих,бўлиб тўланадиган уйни қишда яшшашликни нийят қилиб олганмиз газ борлиги учун, эски уйда эса ҳар доим оиламиздан бир одам бўлсаҳам яшайди чорвани боқиш учун.чорвамиз 5 та мол ҳамда 6та қўй, ҳамда битта оиламиз учун эски машинаҳам бор, саволим бундай ҳолатда закот бизга фарзми, бу нарсалар бизда 1 йилдан ортиқ даврда бўлган ҳозиргача.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало мол-мулк кимники эканини аниқлаштириб олинглар. Шундан сўнг, ҳар ким ўзгалардан олган қарзларини чиқариб ташлаб (бўлиб тўлашга олинган уйнинг бу йилги қарзидан ошиқчасини эътиборга олмасин), қолган мол-мулкини ҳисоб-китоб қилиб кўрсин. Кимнинг мулкида нисоб миқдорига етадиган тилласи (85 гр) ёки нисоб миқдоридаги пули (ҳозирда 34 млн сўм) ёки чорва ҳайвонлари (сизнинг ҳолатингизда у қайта сотиш учун олинган бўлса ва унинг қиймати 34 млн га етса) бўлса ҳисобига қараб закотини беради. Акс ҳолда закот вожиб эмас. Яшаш учун ёки бошқа бирор мақсадда олинган уй учун закот берилмайди. Фақатгина тижорат (қайта сотиш) мақсадида олинган уй учун закот тўланади. Машина ҳам тижорат учун олинсагина закоти адо қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat