- Ва алайкум ассалом! Қуйидаги иборалар “Фиқҳул буйуъ” китобидан олинган. Шунга асосан тўлаган пулингиздан закот чиқармайсиз. Агар иморатни сотиш мақсадида олган бўлсангиз қийматидан закот чиқарасиз.
Буюртма битими тузилганда, аввалдан тўлов сифатида берилган пул ҳунарманднинг мулки бўлади ва ундан фойдаланиши ёки тижорат қилиши мумкин. Агар закот берувчи бўлса, у пулдан ўз вақтида закот чиқариши фарз бўлади. Лекин, шу маблағ унинг зиммасида бўлиб, бирор сабаб билан буюртма битими бекор қилинса, буюртмачига пулни қайтариши вожиб бўлади ва кафолат ҳукми билан (олгани учун) фойдаси ўзига бўлади. Валлоҳу аълам!