Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўғил фарзанд кўриш учун фолбинга борса

23:23 / 28.09.2021 | Bobomurod | 913

Ассалому алайкум! Мен акам билан мусофирчиликда ишлаб ризқимизни терамиз. Гап шундаки акамни ўғли йўқ, онам эскича йўллар билан Акамни ўғилли бўлишга ҳаракат қилади. Табиийки бу бизга ёқмайди. Аллоҳ ҳоҳласа 1 ойга уйга борамиз. Онам эса келинойимга бир аёлдан бир қоғозга қандайдир дуо ёздириб берган. У аёл: эр ҳотин қўшилишидан олдин шу дуони бўйнига илиб олсин шунда ўғилли бўлишади. Лекин шу фарзанд туғилгач то ўлгунча шу дуо ёзилган қоғоз бўйнига осилган ҳолатда бўлсин акс ҳолда бола нобуд бўлиши мумкин деган. Онамга қанча тушунтиришга ҳаракат қилсам ҳам фойдаси бўлмаябди. Онам ўзи намозҳон аёл. Илтимос жавоб ёзсангиз, ва мен бу жавобингизни Онамга ўқитаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарзанд бу Аллоҳ берадиган неъмат. Аллоҳнинг неъматини Аллоҳ ҳаром қилган ишлар орқали талаб сўралмайди. Онангиза қуйидаги оятни ўқиб беринг. Аллоҳ таоло "Шууро" сурасида марҳамат қилади: 

 لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاء يَهَبُ لِمَنْ يَشَاء إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَن يَشَاء الذُّكُورَ۝ أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَن يَشَاء عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ۝ 

49. Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур.
50. Ёки уларни жуфтлаб – ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У ўта билувчидир, ўта қудратлидир.
Инсонга ҳамма нарсани фақат Аллоҳ таоло беришининг ёрқин намунаси фарзанд масаласида кўринади. Айни шу масалада инсон ўзининг ожизлигини хис этади. Ўз хоҳишига кўра бирон нарсани бор қила олмаслигини, балки доимо Аллоҳ таолонинг мадади ва иноятига муҳтож бўлиб туришини англаб етади.
«Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир».
Осмонларда ва ерда нимаики бўлса, ҳамма-ҳаммаси Аллоҳ таолонинг мулкидир.
«У Зот хоҳлаган нарсасини яратур».
Бу ишда У Зотнинг хоҳишига ҳеч ким тўсиқ бўла олмайди. Бутун борлиқнинг Молики – эгаси ва мутлақ Холиқи бўлган ўша Зот Ўз мулкидан хоҳлаган бандасига хоҳлаган нарсасини беради. Жумладан, фарзанд бериш масаласида ҳам
«У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур».
Агар ўғил ё қиз фарзанд кўриш ота-она хоҳишига кўра бўлганида, ушбу оятлар нозил бўлаётган пайтдаги жоҳилий арабларда қиз фарзанд бўлмас эди. Чунки улар қиз фарзандни ёқтиришмасди. Ҳатто қизларини тириклай кўмиб ҳам ташлашарди. Ҳолбуки, баъзилар фақат қиз фарзандлар кўришади, ўғил фарзандга зор бўлиб юришади. Бу ҳол фарзанд фақат Аллоҳнинг хоҳиши билан ўғил ёки қиз бўлишини билдиради.
«...ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур».
Фақат ўғил фарзандлар кўриб, Аллоҳдан қиз сўраб юрган одамлар ҳам оз эмас.
«Ёки уларни жуфтлаб – ўғил-қиз қилиб берур…»
Аралаш фарзандлар кўриш одамлар ичида кўп тарқалган ҳолатдир.
«...ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур».
Бундайлар озчилик бўлиб, Аллоҳ таоло ибрат учун, фарзанд одамларнинг хоҳиши билан эмас, Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишини кўрсатиш учун шундай қилиб қўйган.
«Албатта, У ўта билувчидир, ўта қудратлидир».
Албатта, Аллоҳ ўта билувчи ва ўта қодир Зотдир.
Ҳамма нарсани билиб қилади. Жумладан, кимга қиз, кимга ўғил, кимга ўғил-қиз беришни ёки кимни туғмас қилишни ҳам Ўзи билади. Бу ишларга Унинг қудрати етади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat