Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Харом йўл билан ерни суғориш

18:03 / 29.09.2021 | Диёра | 2314

Ассалому алайкум! Келин бўлганимга 4 йил бўлди. Бир қизим бор. Қайнотамнинг уйимиз орқасида боғи ва огороди бор. У ерга қайнотам ўз хисобидан жуда кўп дарахтлар ва гуллар эккан. Боғни каналдан оқиб келадиган сув билан ариқлар орқали суғоради. Огород оралган бўлиб домни подвалидан чиқадиган сувга қайнотам ноқонуний йўл билан труба ўтказган ва шу орқали суғоради. Мен буни бу йили билдим. Сувга счётчик ўрнатилмаган. Сув жекка тегишли. Овсинимнинг айтишига қараганда қайнотам жек эгаси билан келишган экан. Яқинда хокимиятдан текшириш келганида қайнотам трубаларни узиб олиб ташлади текшириш тугаганидан кейин яна улаб қўйди. Қайнонам бўлса қандок суғораслар деб сўраб қолишса уйдаги кранга шланг улаб деб айтгин деди. Сув давлатга тегишли бўлса давлат мулкини ўғирлаш харом тўғри фикрлаяпманми? Хўжайнимга айтинг халол йўл билан суғорсин дедим. Хўжайним бир неча марта айтган экан счетчик ўрнатайлик ёки табиий йўл билан сув чиқарайлик деб қайнотам қулоқ солмаган ва бир неча йиллардан бери шу йўл билан суғорар экан. Хўжайнимлар 3 ўғил. Қайнотам хаммамизга харом егиздириб қўймаяптими? Қайнотам у ерда баъзида бизга овқат қилиб беради ўчоқда. Қарашиб юбор деб айтади. Сабзавотларни арчлаб уларни ўша сувда ювишга тўғри келади. Қайнотамга ўзиз ювиб беринг деб айтолмиман. Ёрдам бермасликка хаққим борми ўша сувдан сақланиш мақсадида.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имкон топиб эрингиз бу масалани ҳал қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat