Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муддати ўтган дори сотиш

16:53 / 29.09.2021 | Ҳадича | 1310

Ассалому алайкум! Яқинда бир нохуш ҳодиса содир бўлди. Доимо ҳарид қиладиган аптекадан турмуш ўртоғимга дори олиб келишлари учун жўнатдим.(Аёллар учун свеча) Аммо олиб келган свечани очсам ярими йўқ, ёки эриб кетган, ёки охиригача қуйилмаган яроқсиз маҳсулот. Дарров турмуш ўртоғимга бериб алиштириб келишини сўрадим, сотувчи алиштириб берибди. Лекин бунисиниям очиб қарасам худди шу аҳвол, бу сафар, пулни қайтариб олинг бошқа жойдан оламиз дедим. Аммо сотувчи бу сафар на пулни, на дорини берибди. Ўзларинг бузганслар дебди, турмуш ўртоғим қанча тортишмасин пулни қайтаришмабди. Турмуш ўртоғим қўлида яроқсиз дори билан қайтиб келди. Биз у дорини ахлатга ташлаб юбордик, чунки умуман яроқсиз нарса. Бу аптекадан доим дори олардик, ҳеч бунақа ҳолат бўлмаган эди. Сотувчи йигит соқоли бир қарич, аёллари ҳижобда бўлганлиги учун турмуш ўртоғимга ўшалардан дори олинг оз бўлсаям тақводорларга фойдаси тегсин дердим. Лекин охирги қилган ишлари бизни жудаям маҳзун қилди. Турмуш ўртоғим касаллиги сабаб ишсиз, мен эса ҳомиладорлигимга қарамай топган озгина пулимизга кун кўрардик. Ўша охирги пулимиз ҳам ўша яроқсиз дорига кетди, мен эса ўша дорини кейинчалик ҳам сотиб ололмадим. Турмуш ўртоғим жанжал қилмоқчи бўлдилар аптекачи бола билан, мен, қўйинг мусулмонни мусулмон билан уришиши ҳаром деб қайтардим, аммо ўзим жудаям ҳафа бўлдим. Кейинчалик ўйлаб қолдим балки биз ҳам нотуғри қигандурмиз, улар ҳам тақводорларга ўхшашади бировни ҳақини еб кетишмас деб ўйлаб қолдим. Шу сабаб сизга савол йўллашга қарор қилдим. Бу ерда биз қандай йўл тутишимиз тўғри бўларди? Агар биз ҳақ бўлсак, у ҳолда тақво либосини кийиб бунақа ножоиз ишлар билан шуғулланадиган "мусулмонлар" билан қандай муносабатда бўлишимиз керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айбни ўзларингиздан ҳам қидиринглар. Эрингиз ҳам ношудлик қилмасдан иккинчи борганида ўша ерни ўзида очиб кўриши керак эди. Дорини аптекадаги сотувчи ишлаб чиқармаганку, у ҳам қаердан билсин? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat