Ассалому алайкум! Мен Телекомда ишлайман замон ривожланиши учун ташкилотларга, ахолиларга Wi-fi тармоғи тушириб берамиз. Менга керак бўлган саволим шуки ижтимоий тармоқларда хар хил бехаё нарсалар кўришса ёки тарқатишса биз хам шерик бўлиб қолмаймизми охиратда? Мақсадимиз яхши ниятда тушириб берамиз оғирини енгил қилиш учун. Биз сабабчи бўлиб қолмаймизми бехаё нарсалар кўришса?
– Ва алайкум ассалом! Сиз тушириб берган нарсани аксари фойдали нарсаларга ишлатилади. Фосиқ одам яхши нарсалар қолиб фахш нарсаларни кўрса сиз масъул бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!