Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телефон савдо

09:21 / 07.01.2023 | Мухаммад-Камрон | 1123

Ассалому алайкум! Бир танишим вариантга нарсалар оберади, Яни пули йўқ одамларга айтган нарсасини оберади, обергандан кейин устига 30% фоиз қўяди. Шу иши тўғрими? Масалан 100га телефон олиб 130га беради.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввал телефонни тўлиқ ўзига сотиб олиб, қўлга киритиб, кейин “бўлиб тўлашга ёки насияга телефон олиб беринг” деб турган кишига қимматроққа насияга сотса жоиз.

Масала: Бир киши бошқа бировнинг олдига келиб, “Менга бир нексия сотиб олиб берсангиз” деса, пули бор киши бир нексияга етарли маблағни унинг қўлига бериб, “Бозорга ўзинг чиқиб 10.000га машина олиб, менга ўша машинанинг пулини бир йилда бўлиб-бўлиб 15.000 қилиб берасан” деса жоизми?
Бу ҳолат жоиз эмас. Жоиз бўлиши учун, аввал машина олмоқчи бўлган киши пул бергувчи тарафидан вакил бўлиб машинани сотиб олиши керак. Сўнг сотиб олган билан пул берганни орасида қайта иккинчи бор савдо қилиши керак. Аввалги ҳолат билан бу иккинчини фарқи шуки, пулни эгаси машинани ўзига олиб қолиши ёки бозордан сотиб олган вакилдан бошқасига сотиб юбориши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat