Ассалому-алайкум СҲайҳ ҳазратлари сизга савол ёзиш баҳтига мана бугун ҲУДО ҳоҳласа муяссар бо'либ турибман,саволим шундан иборатки бир инсонга бундан бир йил олдин 200 кг шоли берасиз деб 100,000сум пул берган эдим ҳозирги кунда 200кг шоли 200,000сум бо'лади буни олсам рибога аралашиб қолмайманми жавоб учун раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Пул берган пайтда икки тараф нархга рози бўлган бўлса, иншааллоҳ рибо бўлмайди.