Ассалому алайкум! Менга бир насроний аёл вафотидан олдин жамғариб қўйган пулларини менга ўзи рози бўлиб эҳсон қилиб бермоқчи. Сен мусулмонсан ва сенинг ҳалоллигинга ишонаман деди. У ҳозир юрак раки билан бетоб. Башарти у айтдики, бу пулларимни 5 % ни камбағалларга эҳсон қил деб менга васият қилмоқда. Устозлар, саволим шуки мен бу ҳайрия пулини олишим жоизми ёки у насроний бўлгани учун тақво ила рад этайми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирдан мулк қилиб берса, жоиз. Валлоҳу аълам!