Ассалому алайкум! Хозирги замонда кўп йигитлар сочини силлиқ ёки жингалак қилиш учун аёллар гўзаллик салонига боришмоқда. Бу иш қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Ўзини аёлларга ўхшатиб тукини тердириб ёки тирноқлари сайқалласа табиати ҳам ўзгариб кетиши мумкин.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلَ يَلْبَسُ لِبْسَةَ الْمَرْأَةِ، وَالْمَرْأَةَ تَلْبَسُ لِبْسَةَ الرَّجُلِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшаб либос кийган эркакни ва эркакларга ўхшаб либос кийган аёлни лаънатладилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда:
«Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган. Валлоҳу аълам!