Ассалому алайкум! Биз узум етиштирамиз, ҳосилни йиғишни бошладик боғ дадамни номларида мен ҳам дадам билан тураман, аммо ушрни опамни оиласида қийинчилик бўлгани сабаб опамга бермоқчи эдик. Бошқа вақт моддий ёрдам беришга имконимиз йўқлиги сабаб опамга берсак бўладими? Аммо ота қизига бериши мумкин эмас деб эшитиб қолдим. Шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри, ота қизига бериши жоиз эмас. Агар опангизни эри бўлса отангиз куёвига бериши мумкин. Валлоҳу аълам!