Илмингиз янада зиёда бўлсин! Мен 4 йил олдин чет элдан жиянимга атаб кийим олган эдим. Келсам онам “қиммат яхши нарса экан қизинг катта бўлса кияр” дегандилар. Шу кийимни қизимга асраб қўйсам бўладими? Шунга ўхшаб бировга мўлжаллаб олиб келиб бировга бериб юборса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Кимга бўлжалланган бўлса, ўшанга берган афзал. Назр бўлса, кимга аталса ўшанга берилади. Назр бўлмаса, бошқага берса бўлади.