Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Занги ота

17:53 / 20.12.2022 | Shahrizoda | 667

Ассалому алайкум! 1. Занги ота зиёратгохига борганимизда, домла сурани бошида "бисмиллахиррохманиррохийм" демасдан "бисмиллахикаррохманиррохийм" деб бошлади. Бунда, - ка деб айтгани 2-шахсни ифодалаб, "сенинг Роббинг номи билан" деган мано бўлиб қолмайдими? Кўп шу қўшимчани қўшиб айтди сурани. Бу тўғрими? 2. Бундай зиёратгохларда қабр ёнида эмас махсус намозхонага кириб нафл намоз ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ундай маъно чиқмайди. Хато ўқибди.

2). Бу саволингизга «Фатовий ал-Азҳар» - Ал-Азҳар фатволари» мажмуасидаги қуйидаги фатвони жавоб тарийқасида тақдим этишга ижозат берсангиз
- Ичида қабр бор масжиддаги намоз ҳукми: Агар қабр масжиддан ажралган жойда бўлса, яъни, намоз ўқилмайдиган жойда, унга қўшни масжиддаги намоз тўғридир. Бунинг ҳаромлиги ёки макруҳлиги йўқ.
 - Аммо қабр масжиднинг ичида бўлса, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг мазҳабида намоз ботил ва ҳаромдир. Қолган уч имомнинг мазҳабида жоиздир. Фақат улар, қабр намозхоннинг олд тарафида бўлиши макруҳ, деганлар. Чунки, бунда қабрга намоз ўқиганга ўхшашлик бор. Лекин қабр олдида намоз ўқишдан уни муқаддас биши ва улуғлаш кўзланган бўлса, ҳаромдир. Гоҳида ширкка олиб бориши ҳам мумкин. Бас, қабр намозхоннинг орқасида, чап ёки ўнг тарафида бўлсин! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat