Шайх хазаратлари яқинда Самарқандга бориб келди қайтишга Самарқанддан тез юрар Афросиёб пойзди соат 17. 00 да йўлга чиқди ва соат 19. 10 га етиб келди. Мен Аср ва Шом номозлари тўлиқ пойздга ўтирган ҳолимда ўқидим. Биласиз пойз ўттирган ҳолда боришга мўлжалланган. Мени саволим шуки шу номозлари дурстми ёки қазосини қайта ўқиб олайми.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Дуруст. Аммо бизнинг мазҳабимизда бундай ҳолатларда эҳтиёт учун қайта ўқиб қўйиш ҳам бор.