Ассалому алайкум! Йигит ва қиз никоҳланишга аҳд қилишди. Улар бирга битта жойда ишлашарди. Йигит қизга 1 тадан 3 марта талоқ диди яни никоҳимга олсам санга талоқ тушади яъни сан манга ҳаромса диди. Орадан воҳт ўтиб икковлиги ҳам бошқа турмуш қуролмаяпти. Қиз бўлани бўла шу қизни дивоти. Буларни қандоқ ҳалоласа бўлади. Бизнинг мазҳабда никоҳ ўқиши билан талоқ тушади дишди. Илтимос жавоб топишда ёрдам берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Агар “сени никоҳимга олсам ёки уйлансам ёки тўйимиз бўлишига талоқсан” деган бўлса никоҳига олиши билан орага талоқ тушади. Неча марта талоқни айтган бўлса ўшанча марта тушади ва никоҳлари боғланишига йўл йўқ. Иложи бўлса, бирон аҳли илмга учраб масалани янада аниқлаб олишсин. Валлоҳу аълам!