Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўшнини уйига кирсам 3 талоқ

23:58 / 31.05.2022 | Zulfiya | 1222

Ассалому алайкум! 1. Турмуш ўртоғим жахл устида қўшнини уйига кирсам 3 талоқ санга уйингга кетавер деди. Жахлдан тушганларидан кейин айтган гапини айтсам тан олмаяптила талоқ бераман деб айтдим талоқ санга кет демадим деб тан олмаяпти. Беихтиёр қўшнини уйига кириб қолсам Манга энди талоқ тушган ҳисобланадими? 2. Талоқ тушган бўлса қанча вақтдан кейин ниҳоҳ ўқитсак бўлади 3. Никоҳ ўқитгунча бир уйга бир хонада яшашимиз тўғрими 4. Талоқ деб айтилган кейин афсусланса айтган гапимни қайтиб олдим деса орамизга талоқ тушмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар “қўшнининг уйига кирсанг уч талоқсан” деган бўлса қўшнининг уйига кирган заҳотингиз уч талоқ тушади. Ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини пухта биладиган бирор ҳаиқий аҳли илмга учраб ҳолатингизни аниқлаштириб олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat