Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайта никохлатиш керакми

00:18 / 05.10.2021 | Нуриддин | 1301

Ассалому алайкум! Каналингиз орқали анчагина билимга эга бўлиб бормоқдамиз, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Саволим шундан иборатки турмуш ўртоғим билан қаттиқ жанжаллашиб қолганимизда яшаш ниятингиз бўлмаса жавобимни беринг деб қўрқитиш мақсадида айтганимда. Турмуш ўртоғим ғазаб билан сен хали шуни ният қилганмидинг, яшаш ниятинг бўлмаса жавоб сенга тур йўқол щуни хохлаетган бўлсанг деган эдилар. Биз жавоб деса хам талоқ тушиб қолиши мумкунлигини билмаган эдик. Кейинчалик хаммаси яхши бўлиб кетгандан кейин турмуш ўртоғимга шунақа деган эдингиз, неча маротаба айтгансиз десам эслай олмадилар, у пайт ғазабда бўлганман деб. Талоқ тушиб қолмадимикин десам, ғазабланиб мен талоқ маносида айтмаганман, ундай ниятим хам йўқ дедилар. Аллоҳ олдида гунохкор бўлиб қолишдан жуда хам қўрқаябман, 3-4 марта айтилган бўлиши мумкун деган шубхам бор. Тушган бўлса уни хукми қандай бўлади, бировга никохлатмасдан ўзини никохига олса бўладими? Шу нарсадан жуда хам қўрқаябман, илтимос сизларни жавобингиз мен учун жуда мухим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ музокарасида жавоб сенга, тур йўколдеган бўлса орага талоқ тушган бўлади. Бу сўз билан икки талоқ тушган бўлиши ҳам мумкин. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat