Ассалому алайкум! Бизда компания ишчиларини малакасини ва жамоавий рухиятини мунтазам ошириб бориш учун йилни хар фаслида ўқув курслари (тимбилдинг) ўтказиб турилади. Ўқув семинар вақти хамма иштирокчиларга қулай бўлиши учун намоз вақтини хисобга олиб белгиланган. Семинар якунида, мутахассислар тавсияси билан барча ишчи ходимлар иштирокида хар хил жамоавий ўйинлар, хусусан хозирда оммалашиб бораётган “мафия” (овчи) ўйини ўйналади. Қисқача қоидаси, 15-20 кишига қуръа ташланиб, унга кўра “овчи”ни оддий ўйинчилар ўзини тутиши, гап-сўзини тахлил қилиб, овозга қўйиб тезроқ топиш мақсад қилинган. Бу вақтда, хар бир иштирокчи ўзини “овчи” эмаслигини исботлаши учун хамма чораларни кўради, ёлғон гапириб бўлса ҳам (лекин қасам ичилмайди) ва барча ходимлар 100% иштирок этишлари шарт. (wикипедиа.орг/wики/Мафия_(игра) – батафсилроқ маълумот олишингиз мумкин). Таъсуфки, ёлғон ва шубҳага асосланган бу ўйин ўз навбатида оммалашиб ишчиларни бошқа йиғилашларида ҳам авж олмоқда. Умуман олганда, мусулмон одам шу каби ўқув-машғулотларида ва жамоавий ўйинларда иш берувчини талабига кўра иштирок этиши мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат, излаш хизматидан тўлиқ жавоб ололмадим.
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам дини ҳаром қилган ҳар қандай ишдан ўзини узоқда қилиши шарт. Жамоавий дам олишда дини, охирати, жамияти ва ўзига фойдали шариат ҳаром қилмаган машғулотлар билан ўтказиш керак. Валлоҳу аълам!