Мен давлат ташкилотида ишлаган пайтимда намоз ўқишим учун бир рус аёли ўз хонасида шароит яратиб берган эди. Намоз ўқиган вақтимда хонани қулфлаб, ҳеч кимни киргизмас ва ҳеч кимга ошкор қилмас эди. Хотиржам намозларимни ўқиганман. Саволим: Бошқа дин вакилларини шу шаклдаги ёрдамлари учун дуо қилса бўладими ёки ўзига миннатдорчилик билдириб қўйса бўлдими?
Ўзига миннатдорчилик билдириш яхши. Бу дунёдаги ишларига ривож тилаш ҳам мумкин.