Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен уйланганимга яқинда 2 йил бўлади. Аммо ҳали фарзандлик бўлмадим. Докторга борсам уруғ ҳужайрам (сперма) жуда кучсиз экан. Доктор берган муолажани қилдим, аммо фойда бермади. Интернет сайтларида ўқидим, Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадисда “ҳижома” деган тиббий амалиёт қилса фойдаси катта экан. Шу ҳадис саҳиҳми? Ҳадисларда яна қандай муолажалар бор? Илтимос дуо қилинг, менга ҳам Аллоҳ солиҳ ва солиҳа фарзандлардан берсин.