Ассалому алайкум! Яқинда бир дўстимни телефонини йўқотиб қуйдим у менга телефонини сенга турсин берувди ўзимни телефонимни ҳам дўстимни телефонини ҳам ўғирлаб кетишди. Энди дўстим телефон олиб бер демоқда. Шунда мен дўстимга телефон олиб берсам тўғри иш қилган бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Омонатга берилган нарсани беэътиборлик қилиб йўқотиб қўйса тўлаб берилади. Аммо омонатга эътибор бериб, лекин ўғри кириб ўзини нарсасига қўшиб ўғирлаб кетса зомин бўлмайди. Валлоҳу аълам!