Ассалому алайкум! Бирор одам қийналиб пулга муҳтож боб турганда қариндошлари пули боб туриб бермаса ўша қариндошлари билан оқибат қилме қўйса жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Қариндош уруғлар билан пул, мол-дунё учун силаи раҳм қилинмайди. Балки Аллоҳ розилиги учун ва динимизни буйруқлари бўлгани учун оқибат қилинади. Агар сиз ўзингиз назарда тутган йўл билан силаи раҳм қилаётган бўлсангиз сизга бундан савоб бўлмайди. Валлоҳу аълам!