Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зино

04:58 / 06.10.2021 | Акмал | 2165

Ассалому алайкум! Аёлимни ўзга йигит билан ушлаволдим тўғри зино қилаётганида эмас аммо қўлидаги телефонига эшитиш мосламасини улаб қўйиб иккаласи қучоқлашиб ўпишиб хар хил гапларни гаплашиб келаётганини эшитиб қолдиим аёлим адашганини шайтан йўлдан урганлигини тан олди лекин тўшаккача бормаганман деб туриб олган. Иш хаттоки Қуръонни ушлаб қасам ичишгача борди. Хозир минг бор товба қилдим деб оёғимга ётиб кечирим сўраябди. Мени хам кечиргим келаябди ўртада 3 та фарзанд бор лекин гумон қийнаябди. Сиздан илтимос айтингчи кечириб яшаб кетсам даюс бўлиб қолмайманми ютубда домлалар бундай аёлни талоғини бериш керак дейишаябди. Бошим қотган нима қилишни билмаябман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёлингизни шу ҳолатига тушиб қолишига балки ўзингиз ҳам сабабчи бўлишингиз мумкин. Агар тавбаси содиқ бўлса, бирга яшашингизга монелик йўқ. Фақат бундан кейин бу каби ҳолат бўлмаслигини қаттиқ назорат қилинг. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِنَّ امْرَأَتِي لَا تَمْنَعُ يَدَ لَامِسٍ، قَالَ: غَرِّبْهَا، قَالَ: أَخَافُ أَنْ تَتْبَعَهَا نَفْسِي، قَالَ: فَاسْتَمْتِعْ بِهَا. رَوَاهُ أَبُودَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Аёлим қўл узатувчининг қўлини ман қилмайди», деди.
«Уни ўзингдан узоқлаштир», дедилар.
«Нафсим унга эргашишидан хавф қиламан», деди.
«Ундан фойдаланавер», дедилар у зот».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги «Аёлим қўл узатувчининг қўлини ман қилмайди», деган жумла «Эркаклардан ўзини олиб қочмайди» ёки «Мол-мулкни ҳаддан ташқари исроф қилади», деб, икки хил таъвил қилинган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ундай хотинни талоқ қилиб юборишни маслаҳат берганлар. Лекин эр хотинини талоқ қилса, ундан кўнгил уза олмай, ўзи қийналишини баён қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ундай бўлса, ундан фойдаланиб юравер», деганлар.
Бундан «қўлни ман қилмаслик» мол-мулкни исроф қилиш маъносида айтилганлиги келиб чиқади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак кишининг қўлини қайтармайдиган аёл билан бирга яшайверишни маслаҳат беришлари мумкин эмас. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat