Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл

04:28 / 06.10.2021 | jasur | 1331

Ассалому алайкум! Мен буни маълум бўлган қоидаларни мураккаблаштириш деб ўйладим ҳамқишлоқликлар ҳам билмад қанчаси шу фикрда экан жинсий яқинликдан сўнг ғусл қилишда эр биринчи бўлиб ювиниши керак экан аёли биринчи бўлиб ювиниб бўлмас экан. Эр киши ювинишида аёли унга сув қуйиб бўлмас экан эри ҳам аёлига сув қуйиб бўлмас экан иккаласи яна нопок бўлиб қолар экан. Ва яна биринчи бўлиб эри ювинганда аёли унга қарамай туриши эрига орқа ўгириб туриши ёки кўрпами ё бирор матога ўраниб олиши керак экан. Эри ўзи ювиниб бўлгандан кейин бошқа хонага чиқиши ёки у ҳам ўранибми ё қарамай туриши керак экан аёли ювинаётганда. Яъни эри ҳам ўзи ювинаётганда аёли ҳам ўзи ювинаётган бир-бирига қараб қўйиша нопок бўлиб қолармуш иккалалари. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин ёки жоиз? 2) Мен ва аёлим жинсий яқинликдан сўнг кўпинча орада анча вақт ўтади бомдодга яқин ғусл қиламиз бу ҳам мумкин эмасми. Шуни ҳам айтишди. Лекин ҳамманинг организми хар-хилку.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Буларнинг ҳаммаси асоссиз гаплар. Кимнинг олдин ғусл қилишининг аҳамияти йўқ. Сув қуйиб турса бўлади. Қараш билан нопок бўлиб қолмайди. Сиз бу борадаги динимизнинг таълимотларини ўқиб ўрганинг.

2). Намозни вақти чиқиб кетадиган даражада кечиктирилмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat