Ассалому алайкум! Иншаоллоҳ яқинда уйланмоқчиман. “Гаплашиб юрган, айнан шунақа қизга уйланади” деб кўп гаплар эшитиб юраман. Агар чин дилдан тавба қилиб, Аллоҳдан сўрасам, покиза, ҳам руҳан ҳам жисмонан бокира қизга уйланишим мумкинми? Бу мeн учун қанчалик муҳим эканлигини ишончим комил, сиз устозларим яхши тушунасизлар, илтимос масала бўйича яхши фикрингизни аяманг! Аллоҳ ниятларимизга eтказсин!
Ва алайкум ассалом! Сиз қанча тақвода мустаҳкам бўлишга ҳаракат қилсангиз, Аллоҳ таоло айни ўзингиз кабисини рўбарў қилади. Аллоҳ таоло “Нур” сураси 26-оятида марҳамат қилган:
الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُوْلَئِكَ مُبَرَّؤُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ
Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!