Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаётий

04:18 / 06.10.2021 | Bunyodjon Safarov | 1129

Ассалому алайкум! Мен умуман яшагим кемаяпти, тўйиб кетдим ҳамма нарсадан ишим юришмаяпти нечи йилдан бери қулоғим эшитмайди яни эшитиши пас одамлар билан умуман гаплашгим ҳам кемиди фақат Қалби меникига Ўхшаган синиқлар билан Аллоҳнинг дўстлари билан гаплашсам шунда Яхши бўламан бўлмаса умуман гаплашгим кемиди уйимдагилар билан умуман бир ишим ўхшамаяпти тўрт девор ичида қолганман ҳар доим Ризқ эшиклари ёпиқ Аллоҳдан сўриман ёрдам Масжидга борганимда ҳеч ким йўқ бўлса йиғлаб роса сориман ҳар доим юрсам кўчада Аллоҳ билан ўзим гаплашиб дардларимни этиб кетаман кўчада юрсам ҳам Наушникда Қуръон эшитиб юраман роса йиғлагим келади лекин йиғлай олмиман одамлар олдида кейин масжидга бориб йиглиман деганимда кўп холларда йиғлай олмиман одамлар бўлса қулоғим эшитмаслиги сабаб Ҳеч қаерда ишлай олмиман ҳам репититорда ҳам эшита олмиман дарсларни тўлиқ жудаям чарчаб кеттим ҳамма нарсадан яшагим кемаяпти умуман нечи йилдан бери шунақа ҳеч ким йўқ жойга кетсам одамлардан узоққа қайтиб келмасам дейман ҳар доим бир ўзим юраман одамлар билан умуман юргим кемиди! Сал нарсага ҳам йиғлайдиган бўлиб қолганман уйимда умуман яшагим кемаяпти Тезроқ ўлсаму Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни олдига. Борсам дейман шу гапни ёзганим учун ҳам йиглаворгим зўрға ўзимни ушлаб турибман! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон маҳзун бўлиб келсалар Ҳадича онамиз билан Дардлашар эди Ҳадича онамиз суянчиқ бўлар эди менга ҳам шунақа дўст суянчиқ бўлса озгина осон бўларди нима қилай устоз жудаям тўйиб кеттим Шайтон шунақа ўзингни ўлдир деган ҳаёл келтиради кейин Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ҳадис келади яни ким ўзини ўлдирса жаннатга кирмайди деган Жаннатга кирмаган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Аллоҳнинг жамолини кўра олмиди деган гапи ушлаб туради, одамларга ёрдам бергим келади қийналган бева фақир мискинларга Сардор Раҳимхонга ўхшаб лекин ҳеч нарса қила олмиман жудаям тўйиб кеттим ёрдам берилар


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу дунё синов дунёси. Аллоҳ таоло сизни баданингизда синовга учратибди. Сиз бунга сабр қилинг. Савобидан умидвор бўлинг. Гуноҳларингизга каффорат бўлишини сўранг. Бугунги кунда тиббиёт жуда ривожланган. Шифокорга кўриниб, эштиш учун жиҳозлардан олиб фойдаланинг. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا يُصِيبُ الْمُسْلِمَ مِنْ نَصَبٍ وَلاَ وَصَبٍ وَلاَ هَمٍّ وَلاَ حُزْنٍ وَلاَ أَذًى وَلاَ غَمٍّ حَتَّى الشَّوْكَةِ يُشَاكُهَا إِلاَّ كَفَّرَ اللهُ بِهَا مِنْ خَطَايَاهُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикон киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».
Икки Шайх ривоят қилишган.
Шарҳ: Энг аввал таъкидлаб қўйишимиз лозимки, ушбу сарлавҳа остида келадиган ҳадиси шарифлар мусулмонлар амал қилишлари лозим бўлган диний кўрсатмалар жумласига киради. Бу ерда шахсий тажриба ёки шунга ўхшаш нарсалар йўқ.
«Тиб китоби»нинг бошида беморликка сабр қилиш лозимлиги ҳақидаги ҳадиси шарифларни келтириш ила бу масалада энг аввало сабр лозимлиги таъкидланмоқда. Ҳар қандай беморлик ориз бўлганда бемор учун энг зарур бўлган нарсалардан бири сабр ҳисобланади. Агар сабрсизлик қилинса дардга дард қўшилади, шифо топиш кечикади ва яна бошқа ноқулайликлар ҳам келиб чиқади.
Шунинг учун Исломда бу масалага алоҳида эътибор берилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ушбу ҳадиси шарифларида инсонга етадиган бир неча мусибатлар ичида беморликни ҳам номлаб туриб, ана ўша мусибатларига сабр қилган мусулмоннинг хатоларини Аллоҳ таоло кечиб юборишини таъкидламоқдалар. Албатта, бу борадаги кечиб юбориладиган хатолар, Аллоҳ таоло билан банданинг орасидаги муомалаларда банда томонидан содир бўлган кичик гуноҳлардир.
Демак, мусулмон каттаю кичик мусибатларга, оғир беморликларга ҳам, тикон киришига ҳам сабр қилмоғи лозим экан. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat